Николас Мадуро: «АҚШ Венесуэланинг ички ишларига бурнини тиқмаслиги керак»
Николас Мадуро давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига кескин муносабат билдирди ҳамда Қўшма Штатларни Ҳаити ва Эквадордаги сценарийни Венесуэлада такрорлашга уринаётганликда айблади.

Фото: AP
Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШни мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирди.
Пойтахт Каракасдаги Мирафлорес президентлик саройи балконидан тарафдорларига мурожаат қилган Мадуро АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига жавоб қайтарди.
Мадуро Венесуэла суверен давлат эканлигини ва халқнинг иродаси сайловларда намоён бўлишини таъкидлади.
«АҚШ Венесуэлада яна бир президент борлигини айтмоқда. АҚШ Венесуэланинг ички ишларига бурнини тиқмаслиги керак», - деди президент.
Мадуро, шунингдек, АҚШни Ҳаити ва Эквадордаги сценарийни Венесуэлада такрорлашга уринаётганликда айблади.
«Деярли 85 фоиз - Колумбия, Перу, Чили ва Техасдан муҳожирлар. Биз кўплаб давлат тўнтаришларини кўрдик, лекин бундай хусусиятга эга жиноятчиларнинг катта тузоқ қўйганини ҳеч қачон кўрмаганмиз. Булар янги авлод тўдалари. Улар Венесуэлани тўдалар бўлган Ҳаити ва Эквадорга айлантирмоқчи», деб таъкидлади Венесуэла раҳбари.
Давлат раҳбари Миллий сайлов кенгаши (CNE) томонидан эълон қилинган сайлов натижаларига эътироз билдирмоқчи бўлган барча номзодларни ўз протоколларини CNE ва Венесуэла Олий судига (TSJ) тақдим этишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, CNE ва TSJ томонидан протоколларни ўрганиб чиққандан кейин қабул қилинган қарорлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Мадуро бу муассасаларга ўз протоколларини ҳам тақдим этишини айтди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

23:01 / 12.06.2025
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди

12:40 / 12.06.2025
Трамп: АҚШ Хитой билан нодир металлар бўйича шартнома тузди

10:20 / 12.06.2025