Спорт | 16:06 / 02.08.2024
6166
1 дақиқада ўқилади

Париж-2024. Алишер Юсупов бронза учун курашадиган бўлди

Олимпиадада дзюдо бўйича +100кг вазн тоифасида Алишер Юсупов ўтиш ўйинини ўтказмай, автоматик тарзда бронза медали учун курашади.

Фото: Olympic.uz

+100 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик дзюдочи яримфинал йўлланмаси учун курашда тожикистонлик Темур Раҳимовга қарши баҳслашиб, учта шидодан кейин мағлубиятга учради.

Алишер Юсупов ўтиш беллашувида Гурам Тушишвилига қарши татамига чиқиши лозим эди. Аммо грузиялик дзюдочи Ринерга қарши баҳсда носпортча ҳаракати учун турнирдан дисквалификация қилинди.

Шу тариқа, Алишер Юсуповга бронза медали учун баҳсда япониялик Татсуру Саито ва жанубий кореялик Ким Мин Жонг ўртасидаги беллашувда мағлубиятга учраган спортчи рақиблик қилади.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид