Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик теннисчилар 2024 йилги Олимпиадада кумуш медални қўлга киритди
Теннисчилар Мирра Андреева ва Диана Шнайдер Париждаги Олимпия ўйинларининг жуфтлик баҳсларида финал учрашувида мағлуб бўлди. Бу россияликлар учун 2024 йилги Олимпиададаги илк медалдир.
Россиялик теннисчилар Мирра Андреева ва Диана Шнайдер 4 август, якшанба куни Париждаги Олимпиада ўйинларининг жуфтлик баҳсларида финал учрашувида мағлуб бўлди ва якунда кумуш медални қўлга киритди. Уларга италиялик Жасмин Паолини ва Сара Эррани қаршилик кўрсатди. Бу россиялик спортчилар учун 2024 йилги Олимпиададаги илк медалдир.
Биринчи сет 6:2 ҳисобида россияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Кейинги сетда улар бир қатор хатоларга йўл қўйишди, Паолини ва Эррани эса йирик ҳисобда ғалабага эришди (6:1). Учрашувнинг кескин кечган финал қисми 10:7 ҳисобида италияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
17 ёшли Мирра Андреева 1992 йилдан бери теннис бўйича энг ёш Олимпия ўйинлари совриндори бўлди. Жуфтлик баҳсларида чорак ва ярим финал ўйинларида россияликлар Чехия ва Испания теннисчиларини бирорта ҳам сетни бой бермай мағлуб этишди.
Мавзуга оид
08:45 / 08.06.2026
Ролан Гаррос–2026: Зверев тарихий ғалабага эришди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
01:22 / 19.01.2026
Винус Уилямс Australian Open рекордини ўрнатди
11:48 / 15.12.2025