Бангладеш армияси муваққат ҳукумат тузилишини эълон қилди
Аввалроқ бош вазир Шайх Ҳасина норозилик намойишлари остида расмий қароргоҳини ҳарбий вертолётда тарк этган эди.

Фото: Mohammad Ponir Hossain / Reuters
Бангладеш армияси бошлиғи генерал Вақер Уз-Замон мамлакатда ўтиш даври ҳукумати тузилишини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.
Бу баёнот бош вазир Шайх Ҳасина норозилик намойишлари остида расмий қароргоҳини тарк этганидан кейин янгради.
«Барча сиёсий партиялар вакиллари билан самарали музокаралардан сўнг биз ўтиш даври ҳукуматини тузишга қарор қилдик. Энди вазиятни ҳал қилиш учун Бангладеш президенти Муҳаммад Шаҳобиддин билан учрашув ўтказамиз», — деди у матбуот анжуманида.
Бош қўмондоннинг қайд этишича, агар намойишлар ва зўравонликлар тўхтаса, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга ҳожат қолмайди.
Уз-Замон тартибсизликлар иштирокчиларининг ўлими юзасидан тергов олиб боришга ваъда берди.
Генерал, шунингдек, норозилик марказларидан бирига айланган Дакка университети профессори Осиф Назрулани талабаларга мурожаат қилиб, намойишларни тўхтатишга чақирди.
Душанба куни минглаб намойишчилар Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасинанинг расмий қароргоҳи бўлган Даккадаги «Ганобхабана» мажмуасига бостириб киришди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ва ВВС хабар берди.
Ҳасина ва унинг синглиси тартибсизликлар вақтида расмий қароргоҳини тарк этгани хабар қилинган. Улар ҳарбий вертолётда хавфсизроқ жойга қочган.
Маълумотларга кўра, армия қўмондони Вақер-Уз-Замон сиёсий партиялар етакчилари билан маслаҳатлашувлар ўтказган.
Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Шайх Ҳасина мамлакат бош вазири лавозимини тарк этгани ҳақида хабар тарқатди.
Бангладешда оммавий тартибсизликлар мамлакат ҳукумати давлат лавозимлари учун кўпчилик квоталар бекор қилинганидан кейин бошланди.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, тартибсизликлар пайтида 147 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, қурбонлар сони 200 дан ошган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
-
Фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:06 / 02.06.2025
-
Россиялик олимлар чигирткалардан нон ёпишни тавсия қилди
Жаҳон | 22:49 / 02.06.2025
Мавзуга оид

22:27 / 01.06.2025
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди

13:20 / 21.05.2025
ОАВ: Уруш бошидан бери Россия армиясидан 49 минг киши қочган бўлиши мумкин

01:15 / 01.05.2025
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда

17:52 / 19.04.2025