Ўзбекистон | 14:50 / 06.08.2024
3492
2 дақиқада ўқилади

Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди

Талабгорлар 6–8 август кунлари магистратурага қабул бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаши мумкин.

Фото: iStock

Олий таълим вазирлиги 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича топширилган аризалар кўриб чиқилганини маълум қилди. Унга кўра, кўп мурожаатлар турли (танланган мутахассислик битирувчининг таълим йўналиши бўйича мос ёки турдош эмаслиги, сўралган ҳужжат ўрнига бошқа ҳужжат юкланган ёки тўлиқ юкланмаган, юкланган ҳужжатлар сифатсизлиги ва бошқа) сабабларга кўра рад этилган.

Вазирлик юқоридаги сабабларни ҳисобга олиб, 1–30 июл кунлари magistr.edu.uz тизимига ариза юборган, лекин рад этилган талабгорларга қўшимча муддат берди. Улар 6–8 август кунлари аризаларини қайта таҳрирлаши мумкин.

Белгиланган муддатдан кейин таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчилиги бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди”, – дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, ОТФИВ хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификати талаб даражасида бўлмагани сабаб рад этилган аризаларни таҳрирлаш тавсия этилмаслиги ва бундай қайта таҳрирланган аризалар кўриб чиқилмаслигини қўшимча қилган. 

Мавзуга оид