Жаҳон | 09:20 / 06.08.2024
1577
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлалик мигрантлар сайлов натижаларига қарши норозилик акцияси ўтказди

Аргентина, Колумбия ва Чили пойтахтлари майдонларида йиғилган венесуэлалик муҳожирлар ўз мамлакатларидаги сайловлар «сохталаштирилган»лигини айтишди. 

Фото: Anadolu Agency

Венесуэлалик муҳожирлар Аргентина, Колумбия ва Чили пойтахтлари майдонларида тўпланиб, ўз мамлакатларидаги сайловлар «сохталаштирилган»лигини даъво қилишди

Венесуэла миллий сайлов кенгаши (CNE) томонидан эълон қилинган президентлик сайлови натижаларига қарши Венесуэла байроқларини кўтариб олган юзлаб муҳожирлар намойишга чиқди. 

Намойишчилар президент Николас Мадурога қарши шиорлар айтиб, халқаро ҳамжамиятни Венесуэла ҳукуматига босим ўтказишга чақирди. 

Норозилик акцияси кутилмаган воқеаларсиз якунланди. 

Венесуэлада президентлик сайловлари 28 июл куни бўлиб ўтди.

Венесуэла Миллий сайлов кенгаши амалдаги давлат раҳбари Николас Мадуро 51,2 фоиз овоз билан учинчи олти йиллик муддатга қайта сайланганини маълум қилди. 

Мухолифат сайлов натижалари сохталаштирилганини даъво қилмоқда.

Мавзуга оид