Ўзбекистон | 09:47 / 07.08.2024
5919
1 дақиқада ўқилади

Ғозғон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида фаолият юритган Нурали Жўраев Навоий вилояти Ғозғон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Азим Бозоров президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятидаги тизимли камчиликлар сабабли ишдан олинганди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Жўраев Нурали Шуҳратович Ғозғон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Халқ депутатлари Ғозғон шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Ғозғон шаҳри ҳокими вазифасига Жўраев Нурали Шуҳратович тайинланганлигини эълон қилган. У тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

Нурали Жўраев 1988 йилда Қизилтепа туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ва Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини иқтисодчи, бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2020 йил ноябридан буён Ғозғон шаҳрига раҳбарлик қилиб келган Азим Бозоров аввалроқ президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани сабабли ишдан олинганди.

Мавзуга оид