Қишлоқ хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш институти ташкил этилади

Фото: Alamy
“Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида бўлган қуйидаги:
- Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази;
- Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Агробизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;
- Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази;
- Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги Ветеринария мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази;
- Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Capacity Building Center);
- Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш марказ (Capacity Building Center)лари негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида юридик шахс мақомига эга бўлган ва давлат муассасаси шаклида Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади.
Институт Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази, “Агробизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, Ветеринария мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Capacity Building Center) ҳамда Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш маркази (Capacity Building Center) нинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Белгиланишича, институт қуйидаги тўртта йўналишда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда ягона етказиб берувчи ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўлов-контракт асосида йўлга қўйилади:
- вазирлик марказий аппарати, тизимдаги раҳбар ва мутахассис кадрлар бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича;
- тизимдаги олий, илмий тадқиқот ва профессионал таълим муассасаларини педагог кадрлари ва илмий ходимлар илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва педагогик маҳоратларини ривожлантириш бўйича;
- маҳаллий давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги масалаларига масъул мутахассис кадрларини соҳадаги ислоҳотлар ҳамда инновациялар бўйича;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар раҳбар ва ходимларини замонавий фермерликка ҳамда қўшилган қиймат яратишга ўқитиш бўйича қамраб олинади.
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- вазирлик марказий аппарати, тизимдаги раҳбар ва мутахассис кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
- аграр соҳадаги олий, илмий-тадқиқот ва профессионал таълим муассасаларининг педагог ва илмий-педагог кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
- маҳаллий давлат бошқаруви органлари, бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги масалаларига масъул мутахассис кадрларини соҳадаги ислоҳотлар ҳамда инновациялар бўйича малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар раҳбар ва ходимларини замонавий фермерликка ҳамда қўшилган қиймат яратишга ўқитиш бўйича малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
- давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга аграр ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги ташкилотлар ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш;
- ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, аграр соҳа таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати мутахассисларини касбий, маънавий-маърифий билимларини ошириш, аграр соҳа таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш;
- аграр ва педагогик соҳалар йўналишларда илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш, маҳаллий ва халқаро илмий-амалий лойиҳаларда иштирок этиш;
- аграр ва озиқ-овқат саноатига оид ўқув қўлланмалар, ўқув адабиётлари ва бошқа илмий тавсияларни давлат хариди асосида тайёрлаш ва тарқатиш;
- халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

14:29 / 10.03.2025
“Чигит экиш муддатини мажбуран белгилаб бериш нотўғри” — мутахассислар

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

20:26 / 03.03.2025