Ўзбекистон | 19:12 / 07.08.2024
5782
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Остонага борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга етиб борди.

Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.

Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Дастурга мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" форматидаги мулоқотда иштирок этиш ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид