Жаҳон | 15:07 / 07.08.2024
5781
2 дақиқада ўқилади

Сурия шарқида араб қабилалари билан YPG/КИП ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда

Араб қабилалари Дайр-аз-Зор қишлоқларида Курдистон ишчи партияси назорати пунктларига ҳужум қилди.

Фото: Anadolu agency

Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор вилоятининг бир қанча ҳудудларида араб қабилалари ва YPG (КИПнинг Сурия қаноти) ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

7 август, чоршанба куни эрталаб YPG томонидан босиб олинган ҳудудларда тўқнашувлар юз берди. 

«Анадолу» агентлигининг маҳаллий манбаларга таянган ҳолда маълум қилишича, YPG/КИП ва араб қабилалари вилоятнинг шарқий ва жануби-шарқий чеккаларидаги тўққизта жойда шиддатли тўқнашувга киришган. 

Араб қабилалари Бусайра, Ибреҳийя, Элҳариже, Тайян, Зибан ва Эллатва қишлоқларидаги YPG/КИП назорат пунктлари ва қароргоҳларига ҳужум қилди. Шунга ўхшаш тўқнашувлар Дайр-аз-Зорда аввал ҳам содир бўлган. 

YPG/КИПнинг Дайр-аз-Зордаги мавжудлиги 

YPG/КИП томонидан АҚШ армияси кўмагида ИШИДга қарши кураш остида қўлга олинган Дайр аз-Зорнинг бутун аҳолиси фақат араблардан иборат. 

Ташкилот ўзи эгаллаб олган ҳудудларда араб болаларини ўз сафига жалб қилади.

Жангчилар нефт қудуқларини эгаллаб олган ва АҚШ санкцияларига қарамай, Дамашққа контрабандачилар орқали сотмоқда. Олинган маблағлар ҳарбий ҳаракатларга сарфланади, маҳаллий аҳоли эса хизмат ва ёрдамдан маҳрум экани айтилади.

Мавзуга оид