Жаҳон | 10:56 / 08.08.2024
1510
2 дақиқада ўқилади

Венесуэлада 2,2 мингдан ортиқ намойишчи қўлга олинди

Президентлик сайловлари натижалари эълон қилинганидан кейин тартибсизликлар бошланди.

Фото: Globallookpress

Венесуэлада президентлик сайловларидан кейинги тартибсизликларда иштирок этгани учун қўлга олинганлар сони 2229 кишига етди. Бу ҳақда давлат раҳбари Николас Мадуро маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар «давлат мулкига зарар етказган ва ўт қўйишни бошлаган».

Мадуронинг қўшимча қилишича, улар Токорон ва Токуйитодаги қаттиқ хавфсизлик қамоқхоналарида сақланади.

«Зўравонлик воқеалари чоғида 47 нафар ҳарбий ва 59 нафар полициячи тан жароҳати олди, икки нафар ҳарбий ҳалок бўлди», - деди сиёсатчи.

Венесуэла Миллий сайлов кенгаши раиси Элвис Аморосонинг айтишича, амалдаги давлат раҳбари Николас Мадуро президентлик сайловларида 44,2 фоиз овозга эга бўлган мухолифат номзоди Эдмундо Гонсалесни ортда қолдириб, 51,2 фоиз овоз олган.

Николас Мадуро кетма-кет учинчи олти йиллик муддатга президентлик қилади.

Сайлов натижалари эълон қилингач, мамлакатда Мадуронинг қайта сайланишига қарши намойишлар бошланди.

«Провеа» нодавлат ташкилотига кўра, 29 июлдан бери давом этаётган тартибсизликларда 24 киши ҳалок бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид