Хитой электромобиллар учун божлар туфайли ЕИ устидан ЖСТга шикоят қилди
Брюссел Хитойни Европа Иттифоқига импорт қилинадиган электромобилларни субсидиялашда айбламоқда. Регулятор Европа Иттифоқига Хитойдан олиб кириладиган электромобилларга вақтинчалик қўшимча божлар жорий қилди.
Хитой ХХРда ишлаб чиқарилган электромобилларни Европа Иттифоқига олиб киришга қўшимча божлар жорий этиш тўғрисидаги Еврокомиссия қарори устидан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) расман шикоят қилди, деб хабар қилди Хитой савдо вазирлиги 9 август, жума куни Пекинда. Брюсселнинг қарори ЖСТ қоидаларига зид келади ва «иқлим ўзгаришига қарши курашда глобал ҳамкорликка» путур етказади, дея таъкидланади Хитой савдо вазирлиги баёнотида.
Идора Европа Комиссиясини «зудлик билан ўзининг нотўғри амалиётини тузатишга» ҳамда «Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий ва савдо-сиёсий ҳамкорлик барқарорлигини, шунингдек, электромобиллар учун саноат ва логистика занжирларини биргаликда сақлашга» чақирди.
Қўшимча божхона тўловлари
Июл ойи бошида Европа Иттифоқи Хитойдан олиб келинган электромобиллар учун вақтинча қўшимча божхона тўловларини жорий қилди. Брюсселга кўра, у Хитойда ишлаб чиқарилган электромобиллар учун ҳукумат субсидияларига шу тарзда жавоб берган, бу эса тартибга солувчи орган таъкидлаганидек, Хитой ва Европа ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги адолатли рақобатга путур етказади.
Қўшимча божлар бўйича якуний қарор ноябр ойида қабул қилиниши керак. Унгача ЕИ Хитой билан музокараларни давом эттириш ниятида. Германия ҳукумати ва немис автомобил саноати музокаралар столида ечим топилишига умид қилмоқда.
Мавзуга оид
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024
Хитойда «Темирйўлкарго» юк операторининг ваколатхонаси очилди
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
18:35 / 19.12.2024