Жаҳон | 22:38 / 10.08.2024
9017
1 дақиқада ўқилади

ХОҚ раҳбари Томас Бах ўз лавозимини тарк этади

70 ёшли мулозим янги муддатга номзодини қўймаслигини эълон қилди.

Фото: AP / David Goldman

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах 2025 йилнинг март ойида янги муддатга сайланмаслигини эълон қилди, деб ёзди ТАСС.

2024 йил июл ойида Парижда бўлиб ўтган ХОҚ 142-сессиясида Олимпия Хартиясига Бахга ўз ваколатларини кенгайтириш ва янги муддатга сайланиш имконини берадиган тузатиш рад этилди. ХОҚ 141-сессиясида ташкилотнинг бир қанча аъзолари шундай ташаббус билан чиққан эди.

Энди ХОҚ янги раҳбари учун сайлов 2025 йил март ойида Грецияда бўлиб ўтади.

70 ёшли Бах 2013 йилнинг кузидан бери ХОҚ раҳбари бўлиб ишлаяпти. Бу лавозимда у Жак Рогге ўрнини эгаллади. 2021 йилда бу лавозимга қайта сайланди.

Бах ХОҚ раҳбарлигида ишлаган биринчи немис ва биринчи олимпия чемпиони саналади. 1976 йилда Бах қиличбозликнинг жамоавий мусобақасида Олимпиада олтин медалини қўлга киритган. 1977 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид