Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус Украина билан чегарада танклар жойлаштирилишини маълум қилди
Минск чегара ҳудудларига танклар юбораётганини билдирди. Украина чегара хизмати ҳозирча Беларус томонидан ҳеч қандай техника ҳаракатини кўрмаган.
Беларус қуролли кучлари механизациялашган бригадаларидан бирининг танклари Украина билан чегарага жойлаштирилмоқда, деб хабар қилди Беларус Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 11 август, якшанба куни. «Механизациялашган бирлашмалардан бирининг бўлинмалари ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга тайёр, ҳарбий хизматчилар темирйўл транспортига ҳарбий техника юкламоқда ва белгиланган ҳудудларга бирлашган ҳолда юришни бошлади», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида. Беларус Мудофаа вазирлиги, шунингдек, темирйўл платформаларида танклар суратлари ва юклаш ускуналари видеосини эълон қилди.
Бир кун аввал Беларус мудофаа вазири Виктор Хренин Украина Қуролли кучларининг Россия Курск вилоятида уюштирган ҳужуми фонида Украина билан чегарадош ҳудудларда қўшинлар гуруҳланиши кучайтирилганини маълум қилган эди. Унга кўра, Гомел ва Мозир вилоятларига махсус операциялар кучлари, қуруқлик ва ракета қўшинларининг ҳарбий бўлинмалари, шунингдек, «Полонез» реактив тизимлари ва «Искандер» комплекслари юборилади. «Радиотехник қўшинлар ва авиация кучлари ҳам шакллантирилди», деди Хренин журналистларга.
Украина чегара хизмати Беларусда техника ҳаракатини кузатмаяпти
Украина Давлат чегара хизмати Беларус билан чегарадош ҳудудларда техника ҳаракати ҳозирча кузатилмаганини билдирди. «Айни пайтда биз чегарамиз яқинида на жиҳозлар, на ходимлар ҳаракатини қайд этмаяпмиз, эҳтимол, бу ахборот таъсирининг бир қисми сифатида Беларус Украина билан чегарада тегишли фото ва видео-материалларни олишга мажбур бўлади», - деди Давлат чегара хизмати расмий вакили Андрей Демченко телемарафонда.
Мавзуга оид
10:35
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026