Сунъий интеллект технологиялари маркази ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни сунъий интеллект ва IT соҳасидаги стартап лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига доир тақдимот билан танишди.

Тақдимотда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, банк, солиқ, божхона каби соҳаларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Аввало, сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш кераклиги қайд этилди. Сунъий интеллектни жорий этиш стратегияси ва икки йиллик лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.
Хусусан, банк-молия соҳасида сунъий интеллектни қўллашни кенгайтириш, бу бўйича кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Бугунги кунда 4 та университетда сунъий интеллект бўйича кадрлар тайёрланяпти. Ҳозирда катта маълумотларни қайта ишлаш ва тил моделлари бўйича 600 нафар мутахассисга талаб бор. Бу келгуси йилларда каррасига ошади. Шуни инобатга олиб, соҳалар кесимида талабга мос мутахассислар тайёрлаш муҳимлиги айтилди.
Дунёнинг барча илғор IT компаниялари ўз фаолиятини стартапдан бошлаган. Ўтган йили бундай лойиҳалар учун жалб қилинган венчур инвестициялар ҳажми 134 миллион долларни ташкил қилган.
Давлат раҳбари стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун венчур инвестицияларга кенг шароит яратиш вақти келганини таъкидлади. Шу боис стартап экотизимини ривожлантириш, венчурли молиялаштириш механизмларини жорий қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Реал»да камбэк, Шомуродов ва «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари
Спорт | 11:58
-
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди
Жаҳон | 10:53
-
Ryanair раҳбарини ресторанда масхара қилишди
Жаҳон | 10:06
-
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Ўзбекистон | 07:57
Мавзуга оид

20:59 / 26.03.2025
Alibaba ва BMW биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади

10:54 / 24.03.2025
ChatGPT билан мунтазам мулоқот хавфли оқибатларга олиб келиши маълум қилинди

18:19 / 22.03.2025
ChatGPT норвегиялик эркак икки фарзандини ўлдирганини тўқиди

11:52 / 22.03.2025