Швейцарияда Суданда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар бошланди
Швейцариядаги Судан бўйича маслаҳатлашувларда можаро томонлардан фақат биттаси – Тезкор ҳаракат кучлари вакиллари иштирок этмоқда. Армия вакиллари музокараларга келмаган.

Фото: Marwan Ali/AP/dpa/picture alliance
Швейцарияда 14 август, чоршанба куни Суданда ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бошланди. Икки қарама-қарши томондан Судан армияси эмас, фақат Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) вакиллари иштирок этмоқда, деб ёзади AFP Америка элчихонаси дипломатига таяниб. Музокаралар АҚШ шафелигида олиб борилмоқда.
АҚШнинг Судан бўйича махсус вакили Том Перриелло айтишича, учрашув иштирокчилари 2023 йилда Саудия Арабистони Жидда шаҳрида тузилган шартномалар бўйича томонлар ўз мажбуриятларини бажаришга эътибор қаратган. «Уришаётган томонлар халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилиши ва инсонпарварлик ёрдами етказиб берилишини таъминлаши керак. Қуролларни бир четга олиб қўйиш вақти келди!» - деб ёзди дипломат X ижтимоий тармоғида.
Хавфсизлик нуқтайи назаридан музокаралар қаерда бўлиб ўтиши аниқ маълум қилинмаган. Улар максимал ўн кун давом этиши кутилмоқда. Учрашувда Саудия Арабистони ва Швейцария вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Музокараларда Африка Иттифоқи, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва БМТ вакиллари кузатувчи сифатида қатнашади.
Судандаги можаронинг кучайиши
2023 йил апрел ойи ўрталарида мамлакатнинг амалдаги президенти бўлган Абдел Фаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги Судан мунтазам армияси (SAF) ва Муҳаммад Ҳамдан Дагало қўмондонлигидаги Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида жанглар бошланди. Ҳеч бир томон ҳалигача устунликка эриша олмади ва ҳокимиятни тўлиқ қўлга кирита олмади. Вақти-вақти билан томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришяпти.
Сўнгги кунларда ал-Бурхон музокараларда қатнашмаслигини бир неча бор таъкидлаган. У RSF’дан биринчи навбатда босиб олинган шаҳарлардан қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилди, деб хабар берди Sudan Tribune.
БМТ маълумотларига кўра, жангларда ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган. 10,7 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетган, 2,3 миллион киши эса мамлакатни тарк этган. Июн ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мамлакатнинг 26 миллионга яқин аҳолиси учун ҳақиқий очарчилик хавфи борлигини айтди.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
Жаҳон | 21:25
-
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи
Жаҳон | 21:22
-
“Агар эмас, қачонки...” — Лихачев Ўзбекистонда катта АЭС қурилиши ҳақида
Ўзбекистон | 21:20
-
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
Фан-техника | 21:02
Мавзуга оид

23:08 / 24.04.2025
Ўзбекистонга Швейцария ва Белгиядан Гулнора Каримовга тегишли жами 290 млн доллар қайтарилиши мумкин

14:05 / 16.04.2025
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди

09:05 / 15.04.2025
АҚШ божларни Швейцария туфайли уч ойга кечиктиргани айтилмоқда

18:37 / 27.03.2025