Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди
Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) Суданда муқобил ҳукумат тузилишини эълон қилди. RSF раҳбарининг сўзларига кўра, гап «параллел давлат» ҳақида эмас, балки Судан учун «ягона мумкин бўлган келажак» ҳақида кетмоқда.

Фото: AFP
Суданда фуқаролар уруши бошланганидан икки йил ўтиб, ҳарбий хунтага қарши бўлган Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) мамлакатда муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди. Бу ҳақда RSF етакчиси Муҳаммад Ҳамдан Дагалонинг 15 апрел, сешанба куни Telegram-каналида эълон қилинган баёнотида айтилган.
«Биз тинчлик ва бирдамлик ҳукумати – Суданнинг асл қиёфасини акс эттирувчи кенг коалиция ташкил этилганини фахр билан эълон қиламиз», — деди Дагало Судан халқига олти саҳифалик мурожаатида. Ҳужжатда гап «параллел давлат» яратиш ҳақида эмас, балки Судан учун «ягона мумкин бўлган келажак» ҳақида кетаётгани таъкидланган.
Хусусан, Дагало раҳбари «янги валюта» ва «янги шахсий гувоҳномалар» чиқарилишини эълон қилди. Дагалонинг сўзларига кўра, янги ҳукумат «мамлакат бўйлаб» асосий давлат хизматларини, жумладан таълим, соғлиқни сақлаш ва адлия тизимини таъминлайди.
Суданда RSF ҳамда қўмондон ва Ўтиш даври суверен кенгаши раҳбари генерал Абдел Фаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги Судан армияси ўртасида икки йилдан бери ҳокимият учун қонли кураш давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, можаро аллақачон ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва 12 миллиондан ортиқ киши уй-жойини тарк этган. Ҳар икки томон — армия ва RSF — уруш жиноятларини содир этишда айбланмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
Жаҳон | 17:02
-
GWM “Auto Shanghai 2025”да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида
Ўзбекистон | 17:00
-
Ҳиндистон Покистон сув оладиган дарёларни очиб юборди
Жаҳон | 16:57
-
Россия ва Украина 2022 йилдан буён илк музокараларга тайёрланмоқда. Отишмалар давом этмоқда
Жаҳон | 16:55
Мавзуга оид

14:56 / 14.03.2025
AP: Исроил ва АҚШ Судан ва Сомалига Ғазо секторидан фаластинликларни қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди

16:45 / 26.02.2025
Суданда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. 40 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

14:44 / 08.01.2025
АҚШ Россияни Суданда фуқаролар урушини кескинлаштиришда айблади

09:51 / 19.12.2024