Швейцария элчиси ишга таклиф билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди
Ўзбекистонда яшаб, Швейцарияда иш қидираётган бўлсангиз, фирибгарлик қурбони бўлиб қолишдан ўзингизни ҳимоя қилинг, деди у.

Фото: Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонасига сохта ишга таклиф қилиш ва қалбаки иш рухсатномалари билан боғлиқ мурожаатлар кўпайган. Бу ҳақда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский маълумот берди.
«Биз Швейцариянинг Тошкентдаги элчихонасида фирибгарликлар, жумладан, Швейцарияга ёлғон иш таклифлари ва сохта иш рухсатномалари ҳақида тез-тез эшитяпмиз. Шундай экан, Ўзбекистонда яшаб, Швейцарияда иш қидираётган бўлсангиз, фирибгарлик қурбони бўлиб қолишдан ўзингизни ҳимоя қилинг», деди у.
Элчининг таъкидлашича, иш таклифи келиб тушса, жуда эҳтиёт бўлиш ва унинг ҳақиқийлигини текшириш, бунинг учун Швейцариядаги иш берувчи билан боғланиш лозим.
«Жуда муҳим: ҳеч қандай шароитда пул тўламанг ёки ўтказманг! Агар иш таклифи ҳақиқий бўлса, ишлаш учун рухсатнома олиш иш берувчининг зиммасида бўлади. Иш визасини олиш учун Швейцариянинг Москвадаги элчихонасида жойлашган Минтақавий консуллик марказига шахсан ариза топшириш керак бўлади. Тошкентдаги элчихонага эмас! Агар жиноят қурбони ёки фирибгарлар билан алоқада бўлдим, деб ҳисобласангиз, бу ҳақда маҳаллий ички ишлар органига хабар беришни тавсия қиламиз», деди Оболенский.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект тўхтатилди
Жамият | 08:53
-
Урушдаги мутлақ рекорд: март Россия артиллерияси учун «қора ой» бўлди
Жаҳон | 08:51
-
Путинга уруш керак, Трамп буни тушуниб етган кўринади — The Times
Жаҳон | 08:47
-
Трамп Эронга «мисли кўрилмаган бомбардимонлар» билан таҳдид қилди
Жаҳон | 08:20
Мавзуга оид

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

00:18 / 18.03.2025
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

15:27 / 11.03.2025