Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
Қозоғистон давлат идораларининг миллионлаб доллар маблағларини ўғирлаганликда айбдор деб топилган Қайрат Сотиболдиули етказилган зарарни қоплагани боис озодликка чиқади.

Фото: Sputnik / Болат Шайхинов
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули давлатга етказилган зарар тўлиқ қоплангани боис озодликка чиқади.
Уст-Каменогорск шаҳри суди қарорига кўра, унга нисбатан қамоқ жазоси енгиллаштирилиб, жазонинг ўталмай қолган қисми озодликни чеклаш билан алмаштирилади.
Суд баёнотида таъкидланганидек, Сотиболдиули ўз аризасида жазони енгиллаштириш бўйича қонуннинг барча талабларини бажарганлигини кўрсатган. Хусусан, у суд ҳукми билан етказилган зарарни қоплаган ва умумий қиймати 700 миллиард тенгедан ортиқ бўлган мол-мулкни ихтиёрий равишда давлат ҳисобига ўтказган. Шунингдек, Сотиболдиули жазо муддатининг 1/3 қисмини ўтаган ва ахлоқ тузатиш муассасаси маъмурияти томонидан ижобий таърифланган.
«Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд маҳкумнинг илтимосномасини қаноатлантириб, жазонинг ўталмаган қисми — 3 йил 3 ой 7 кун озодликдан маҳрум қилиш муддатини озодликни чеклаш билан алмаштирди. Сотиболдиулига нисбатан пробацион назорат ўрнатилди», дейилади суд хабарида.
Таъкидланишича, суд қарори ҳали қонуний кучга кирмаган.
Шу ҳафта бошида Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати 2022 йилдан буён Қайрат Сотиболдиули ва унга алоқадор шахслар томонидан ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган 732,8 миллиард тенге ёки 1,5 миллиард доллар миқдоридаги мулкий активлар ва маблағлар, жумладан, хорижда аниқланган 661,5 миллион доллар қайтарилгани ҳақида хабар берган эди.
Қайрат Сотиболдиули бахтсиз ҳодисада вафот этган Сотиболди Назарбоевнинг ўғлидир. У аввалроқ Forbes талқини бўйича Қозоғистоннинг энг нуфузли бизнесменлари рўйхатига киритилган.
Қайрат Сотиболдиули 2022 йил январдаги оммавий тартибсизликлардан сўнг ҳибсга олинган эди. У «Казактелеком» ва «ЦТС» ташкилотларидан миллионлаб доллар маблағларни ўғирлашда айбдор деб топилиб, 2022 йил сентябр ойида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025