Мияга ўрнатилган янги нейрочип фалаж беморни «гапиртирди»
Мия сигналларини нутққа айлантириш технологияси деярли 100 фоиз самарали бўлиб чиқди.

Фото: Reuters
Калифорния университети (АҚШ) олимлари реал вақт режимида мия сигналларини нутққа айлантирувчи янги чип ишини намойиш этди. Reuters хабарига кўра, у Амеотрофик латерал склероз (АЛС) билан касалланган 45 ёшли Кейси Ҳаррел нутқини тиклашга ёрдам берди.
Ушбу янги «мия-компютер» интерфейси овозли ёрдамчи билан жиҳозланган бўлиб, беморнинг овозига аниқ тақлид қилади. Бунга Сунъий интеллект (СИ) томонидан касалликдан олдин ёзиб олинган аудио намуналарни ўрганиб чиқиш натижасида эришилган.
Биринчи синов натижалари шуни кўрсатдики, технология мия сигналларини 97 фоизгача тўғри танийди. Бундан ташқари, дастлабки самарадорлик 99,6 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич нейрочип сўз бойлигини 50 тадан 125 минггача оширгандан сўнг камайган. Аммо бу ҳали ҳам жуда яхши кўрсаткич, демоқда олимлар.
«Мия-компютер» интерфейси ўтган ёзда Ҳаррел миясига имплантация қилинган эди. У 256 та микроэлектроддан иборат.
Бу АЛС билан касалланган беморга мулоқот қилиш қобилиятини тиклашга ёрдам берган ягона мия чипи эмас. Ўтган йили, масалан, худди шундай тизим 36 ёшли немиснинг овозини тиклаган эди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади
Ўзбекистон | 12:05
-
Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 11:46
-
Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди
Жаҳон | 11:24
-
Трамп махсус вакили ҲАМАСнинг АҚШга жавобини «мутлақо қабул қилиб бўлмас» деб атади
Жаҳон | 11:09
Мавзуга оид

22:02 / 31.05.2025
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

18:18 / 23.05.2025
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди

16:25 / 21.05.2025
Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади

18:26 / 16.05.2025