Ўзбекистон | 07:05 / 20.08.2024
4878
1 дақиқада ўқилади

Оролбўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 млн доллар берилади 

Сўнгги етти йилда Орол денгизининг қуриган тубида 1,9 миллион гектарда ўрмонзорлар барпо этилди. Натижада, ҳудуднинг ўрмон билан қопланиш даражаси 19 фоиздан 35 фоизга етди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистонда Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 миллион сўмдан ажратилди. Бу ҳақда президент бошчилигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Осиё тараққиёти банкидан жалб қилинган 274 миллион доллар ҳисобидан “Бухоро – Нукус – Бейнов” йўналишидаги 240 километр магистрал йўл яқин кунларда ишга тушиши маълум қилинди.

Оролбўйидаги иқлим шароитини яхшилаш бўйича ҳам жуда катта дастур бошланган. Сўнгги етти йилда Орол денгизининг қуриган тубида 1,9 миллион гектарда ўрмонзорлар барпо этилди. Натижада, ҳудуднинг ўрмон билан қопланиш даражаси 19 фоиздан 35 фоизга етди.

Экотизимни яхшилаш, шўрланган, сувсиз муҳитда янги нав ва уруғларни яратиш учун Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди.

Яқинда тасдиқланган қишлоқ хўжалигини иқлимга мослаштириш дастурига кўра, Оролбўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 миллион доллар берилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти