Жамият | 09:00 / 21.08.2024
3627
10 дақиқада ўқилади
Реклама

Қўқон университети – чексиз имкониятлар маскани!

Қўқон университетига 2024/2025 ўқув йили учун қабул давом этмоқда!

Фото: Қўқон университети

Бугун барчамизга маълумки, Янги Ўзбекистон ҳаётининг барча соҳалари чуқур ислоҳотлар майдонига айланган. Айниқса, ижтимоий соҳанинг асоси ҳисобланган таълим тизимининг барча босқичларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш бўйича бир қатор амалий ишлар жорий этилмоқда.

Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий қисмини, албатта, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар ташкил этади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бунинг натижасида мамлакатимизда ёшларнинг олий таълим олишига катта шароитлар яратиб берилаётгани туфайли олий таълим муассасалари сони 2,5 баробарга ортиб, 210 тага етди. Улардан 110 таси давлат, 67 таси нодавлат, 29 таси хорижий олий таълим ташкилотлари ҳисобланади, уларнинг филиаллари 40 тани ташкил қилади. Қамров даражаси эса 9 фоиздан 38 фоизга ошди. 

Талабалар сони 1 миллион 200 мингга яқинлашиб, йирик университетлар аллақачон 25 минглик довонни босиб ўтгани таҳсинга сазовордир. Бугунги олий таълим муассасаларида 40 мингдан зиёд профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Уларнинг қарийб 30 фоизи илмий унвон ва даражаларга эга. Энг муҳими, олий таълимда хусусий секторлар қамрови ошиб, уларнинг фаолияти орқали ҳам етук мутахассислар тайёрлаш амалиёти жорий қилинди. 

Жумладан, 2019 йил 17 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 683-сонли қарори асосида Қўқон университети ташкил этилиши белгиланди.

Қўқон шаҳри марказида ажойиб локацияда жойлашган Қўқон университети талабаларга замонавий ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, халқаро таълим стандартларига мос келувчи ўқув дастурлар орқали таълим беришни, уларни нафақат мамалакатимизнинг, балки дунёнинг турли жабҳалари талабларига жавоб берадиган етук, малакали мутахассис кадрлар қилиб тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Университетда кундузги, масофавий ва сиртқи таълим шакллари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлаб келинмоқда. Таълим бериш жараёнлари ҲЕМИС ахборот тизими асосида ва кредит-модул тизими орқали амалга оширилиб, университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.

Қўқон университети 100 га яқин университетлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, талабалар алмашинув дастурлари орқали халқаро грантларни қўлга киритиб, Болгария, Жанубий Корея, Финландия, Германия каби хорижий давлатларда амалиёт ўтаб, таълим олишмоқда.

“Қўқон университети” билан бирга қуйидаги афзалликларга эга бўлинг: 

100% гача грант ютиб олинг! Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаб ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларига, ўқув йили якунлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ва эришилган илмий ютуқларга асосан иккинчи ва ундан юқори босқич талабаларига ҳамда республика ва халқаро фан олимпиадаларининг 1-3-ўрин ғолибларига тўлов-контракт шартномасидан 100 фоизгача чегирмалар беришни назарда тутади.

Шунингдек, Қўқон университетининг компютер инжиниринги, туризм, махсус педагогика ва киберхавфсизлик инжиниринги йўналишлари талабалари учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳар бир йўналишга 10 тадан жами 40 та давлат гранти ажратилди!

Тўрт йилда 2 та мутахассисликни қўлга киритинг! Университетдаги мавжуд ўқув режалари ва ўқиш жараёнлари кредит-модул тизими асосида ишлаб чиқилган бўлиб, талабаларга 2 та мутахассислик олиш имкониятини яратади. Талаба асосий таълим йўналишида таҳсил олиши билан бирга қўшимча равишда иккинчи қизиққан касбнинг таълим йўналиши бўйича ҳам фан (модул)ларни ўқиши ва муваффақиятли ўзлаштириши натижасида иккита квалификацияга эга бўлиши мумкин. Бунда ўқув жараёнлари бакалавриат таълим йўналиши (4 йил)га ажратилган жами 240 академик кредит ҳажмида амалга оширилади.

Нуфузли чет эл университетларда ўқишни давом эттириш имкониятини қўлга киритинг! 

Бакалавриат таълим йўналишида таҳсил оладиган талабалар учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш, академик мобиллик дастурлари (талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви) ҳамда қўшма таълим дастурлари (1+3, 2+2, 3+1) асосида амалга ошириш имкониятларини назарда тутади. Шунингдек, Қўқон университети замонавий технологияларга асосланган таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, етакчи халқаро таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 683-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, олий таълим хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан № 186445-сонли лицензия тақдим этилган.

Университетнинг кундузги таълим шаклида қуйидаги таълим йўналишлари мавжуд:

– 60110900 – Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили – ўзбек;

– 60111800 – Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили – рус;

– 60110200 – Бошланғич таълим – ўзбек;

– 60110400 – Мактабгача таълим – ўзбек;

– 60110300 – Махсус педагогика – ўзбек;

– 60310300 – Психология (фаолият турлари бўйича) – ўзбек;

– 60410100 – Иқтисодиёт (тармоқ ва соҳалар бўйича) – ўзбек;

– 60410100 – Иқтисодиёт (тармоқ ва соҳалар бўйича) – рус; 

– 60410500 – Молия ва молиявий технологиялар – ўзбек;

– 60410900 – Бизнесни бошқариш (тармоқ бўйича) – ўзбек;

– 60610500 – Компютер инжиниринги – ўзбек;

– 60612100 – Киберхавфсизлик инжиниринги – ўзбек;

– 61010100 – Туризм ва меҳмондўстлик – ўзбек.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: qabul.kokanduni.uz

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий таълим шакли бўйича қуйидаги йўналишларга ҳужжатлар қабул қилинади:

– 60110200 – Бошланғич таълим – ўзбек; 

– 60110400 – Мактабгача таълим – ўзбек;

– 60310300 – Психология – ўзбек;

– 60110300 – Махсус педагогика – ўзбек;

– 60410100 – Иқтисодиёт – ўзбек;

– 60410500 – Молия, молиявий технологиялар – ўзбек; 

– 60410900 – Бизнесни бошқариш – ўзбек;

– 60610500 – Компютер инжиниринги – ўзбек.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: qabul.kokanduni.uz

Шунингдек, “Мактабгача таълим” йўналиши бўйича ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга, мактабгача таълим ташкилотларида камида 3 йиллик амалий иш стажи (педагогик стаж) ҳамда ишлаб турган соҳа ташкилотларидан берилган тавсияномага эга бўлган абитуриентлар масофавий таълим шакли учун қабул қилинадилар. 

Қабул учун керакли ҳужжатлар:

Паспорт ёки ID-карта;

Ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

Меҳнат дафтарчасидан кўчирма;

Мактабгача таълим ташкилоти ва Мактабгача таълим бўлими тавсияномаси.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: msqabul.kokanduni.uz

Магистратура бўйича қуйидаги мутахассисликларига ҳужжатлар қабул қилинади:

– 70410102 – Иқтисодиёт – ўзбек;

– 70410501 – Молия – ўзбек.

Ҳужжатлар офлайн тарзда қабул қилинади.

Иккинчи олий таълим бўйича қуйидаги ҳавола орқали ҳужжатлар қабул қилинади:

https://ikkinchitalim.kokanduni.uz

Инглиз, немис, француз, корейс каби тилларни билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатга эга абитуриентлар чет тили фанидан бўлиб ўтадиган имтиҳондан озод этиладилар ва фан бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллга эга бўладилар.

2024/2025 ўқув йили учун Қўқон университетига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама шартнома асосида 30 нафар талабгорга давлат гранти ажратилади.

Университетга 2024/2025 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган фарзандлари орасидан танлов асосида университет гранти бўйича ўқишга қабул қилинади.

Қўқон олимпиадасида иштирок этиб, инвестицион ваучерни қўлга киритган абитуриентлар танлаган таълим йўналиши бўйича Қўқон университетига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз университет гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Шунингдек, республика (1-ўрин) ва халқаро (1-3-ўринлар) фан олимпиадалари ғолиблари бўлган умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари мос таълим йўналишлари бўйича тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз университет гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

ECs кредит-модул тизими бўйича тегишли кредитни тўплаган университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.

Университет фаолияти ва қабул жараёни билан боғлиқ қўшимча саволларингизга қуйидаги расмий саҳифаларимиз орқали тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин.

Расмий веб-сайт: kokanduni.uz

Телефонлар: +99873 545-55-55, +99873 545-44-44

Telegram: t.me/kokanduni

Instagram: @kokanduniversity_official

Facebook: fb.com/kokanduniversity

Манзил: Қўқон шаҳри, Туркистон кўчаси, 28-а уй.

Реклама

Мавзуга оид