Жаҳон | 20:47 / 22.08.2024
20434
1 дақиқада ўқилади

Африкада инсоният тарихидаги иккинчи энг катта олмос топилди

Янги олмос Ботсванада махсус рентген технологиясидан фойдаланган ҳолда топилди.

Фото: Lucara Diamond

Lucara Diamond кончилик компанияси Ботсванадаги (Африка) Карове конида оғирлиги 2492 карат (498,4 грамм) бўлган олмос топилганини эълон қилди.

Ҳали ўз номини олмаган қимматбаҳо тош шу пайтгача топилганлар орасида иккинчи ва ҳозир мавжуд бўлганлар орасида энг каттаси бўлади.

Бундан каттароқ олмос - 3106,75 карат ёки 621,35 грамм - 1905 йилда Жанубий Африкада топилган машҳур «Куллинан» эди. Аммо бу тош юздан ортиқ бўлакларга бўлинди. Унинг энг катта бўлаги - «Африка Буюк Юлдузи» олмосининг оғирлиги 530,2 карат бўлиб, Британия қироли Эдвард VII таёқчасини безатади.

Янги олмос Mega Diamond Recovery X-ray Transmission махсус рентген технологиясидан фойдаланган ҳолда топилди, бу катта қимматбаҳо тошларни аниқлаш ва бутун бўлак ҳолида қазиб олиш имконини беради. Компания уни 2017 йилда йирик, қимматбаҳо олмосларни аниқлаш ва сақлаш учун ўрнатган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид