Курск вилоятидаги сайловлар Украина ҳужуми туфайли қолдирилди
Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси Курск вилоятининг бир қатор туманларида муниципал сайловларни номаълум муддатга қолдирди. Минтақада Украина қуролли кучларининг ҳужум операцияси давом этмоқда.
Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси (МСК) Украина қуролли кучлари ҳужуми давом этаётган Курск вилоятининг бир қанча вилоятларида муниципал сайловларда овоз беришни номаълум муддатга қолдирди. «Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни сайловчилар хавфсизлиги тўлиқ кафолатланган ҳолда қайта тикланади», — дейилади МСК Telegram-каналида 21 август, чоршанба куни эълон қилинган баёнотида.
Хабарда айтилишича, сайловлар еттита муниципалитетда қолдирилди: Суджа, Глушково, Коренев, Беловский, Хомутовский ва Болшесолдатский туманлари, шунингдек, Лгов шаҳрида. Курск вилоятида губернаторлик сайловларини ҳозирча қолдирмасликка қарор қилинди: муддатидан олдин овоз бериш 28 августдан 5 сентябргача давом этади, дея маълумот берди минтақавий сайлов комиссияси.
Украина Курскда 93 та пункт устидан назорат ўрнатганини эълон қилди
Украина армиясининг Курск вилоятидаги кенг кўламли ҳужум операцияси икки ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский 20 август куни Украина минтақадаги 1260 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд ва 93 та аҳоли пунктини назорат қилаётганини айтди.
«Хавфсизлик зонасини яратиш ва Россия Федерацияси ҳудудидан Суми вилоятидаги фуқаролик нишонларини ўққа тутишни тўхтатиш, шунингдек, душмандан олдинга ўтиш учун Мудофаа кучлари Курск йўналиши бўйича ҳужумкор мудофаани амалга оширмоқда». - деди у.
Сирскийнинг сўзларига кўра, украин тузилмалари Россия ҳудудига 28-35 километр чуқурликда кириб борган.
Мавзуга оид
22:05 / 23.11.2024
ДХХ раисининг ишдан олиниши, Андижонда Бобурга “ҳужум” ва тугаган сайлов — ҳафта дайжести
13:49 / 18.11.2024
Молдовадаги сайловлар: КС шикоятлар туфайли натижаларни ҳали тасдиқламади
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
21:49 / 08.11.2024