Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “ақлли” минитехникалар ишлаб чиқарилади
Ўзбекистонда Малайзия компанияси билан ҳамкорликда ақлли минитехникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, Малайзиянинг Меraque Group Snd Bhd компанияси директори И.Ли билан учрашув ўтказилди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликнинг ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли йўналишлари амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифлар ўртага ташланди.

Томонлар ўртасида Малайзия компаниясининг боғларга ишлов берувчи, далаларга ўғит сепувчи “ақлли” минитехникалари ҳамда айнан қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун мўлжалланган махсус дронларини Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига жорий этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.


Учрашув сўнгида компания томонидан кичик ҳажмдаги ақлли қишлоқ хўжалиги техникаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тизимини Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026