Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Запорижжя АЭСга захира линияси орқали электр етказиб бериш тўхтади
АЭСнинг ўз эҳтиёжлари «Днепровская» линиясидан таъминланади. Хавфсизлик чегаралари ва шартларининг бузилиши қайд этилмади, дея хабар беради ЗАЭС.
Запорижжя атом электр станциясига захира линияси орқали электр энергиясини етказиб бериш автоматика туфайли тўхтатилди, деб хабар берди Россия ахборот агентликлари 23 август, жума куни станция вакилларига таяниб.
«Запорижжя АЭСда 2024 йил 23 августда юқори вольтли 330 кВ «Ферросплавная-1» электр таъминоти тармоғи автоматика туфайли ўчирилди», — дейилади «ЗАЭС. Официально» Telegram-каналида. - АЭСнинг ўз эҳтиёжлари «Днепровская» 750 кВ линиясидан қувватланади».
Шунингдек, постда 2022 йил март ойида Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Запорижжя атом электр станциясининг барча бўлинмалари тўхтатилгани ва «совуқ тўхташ» ҳолатида эканлиги эслатилади: «Ускуналар барча зарур қоидаларга мувофиқ хизмат кўрсатмоқда. Радиациявий хавфсизлик стандартларини қатъий назорат қилиш тўхтамаяпти».
АЭХА: Запорижжя АЭСдаги вазият дрон ҳужумидан сўнг ёмонлашди
Запорижжя атом электр станцияси (ЗАЭС)да ядро хавфсизлиги билан боғлиқ вазият унинг ҳудуди яқинидаги йўлга учувчисиз учоқ зарбасидан кейин ёмонлашди. Бу ҳақда 17 август куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси маълум қилди. Унинг баёноти агентликнинг расмий сайтида эълон қилинган.
«Биз яна бир бор Запорижжя атом электр станциясининг ядровий хавфсизлигига таҳдидлар кучайиб бораётганини кўрмоқдамиз ва мен яна бир бор барча томонларни максимал даражада вазминликка чақираман», деди Гросси.
АЭХА маълумотларига кўра, учувчисиз учоқ олиб келган портловчи моддалар Днипро электр узатиш линиясидан тахминан 100 метр масофада портлаган. Шу билан бирга, снарядни айнан ким учиргани ҳақида хабар берилмаган. Агентликнинг қайд этишича, ҳодиса натижасида қурбонлар йўқ. Шунингдек, атом электр станцияси ускунасига зарар етмаган, бироқ электр станциясининг иккита асосий дарвозаси орасидаги йўл шикастланган.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:44 / 05.06.2026