Камала Ҳаррис сайловолди штаби бир ойда 540 миллион доллар йиғди
Шунингдек, Демократик партия Миллий қурултойидаги чиқишдан сўнг, йиғилган маблағлар рекорд даражага етди.
Камала Ҳаррис сайловолди штабининг маълум қилишича, АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод сайлов кампанияси бошланганидан бери бир ой ичида ҳомийлардан 540 миллион доллар олган. Бу ҳақда AP хабар берди.
«Вице-президент Ҳарриснинг пайшанба оқшомидаги асосий нутқидан олдин, биз расман 500 миллион долларлик маррадан ўтдик. Нутқидан кейин эса янада яхши натижага эришдик», деб маълумот берди кампания менежери Жен О'Мэлли Диллон.
Қайд қилинишича, бир ҳафта давом этган Демократик партия Миллий қурултойи даврида 82 миллион доллар йиғилган. Бу тарихда қисқа вақт ичида энг яхши кўрсаткич бўлган.
21 июл куни Жо Байден ноябрдаги президентлик сайловида қатнашмаслигини эълон қилди. У демократларга ўз вице-президенти Камала Ҳаррисни ушбу лавозимга кўрсатишни таклиф қилди. Демократик партия Миллий қурултойида Ҳарриснинг номзоди расман тасдиқланди.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
10:46 / 21.11.2024
АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди
10:31 / 21.11.2024