Ўзбекистон | 17:54 / 25.08.2024
21012
2 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йилида 5 та ОТМ иш бошлайди

Тошкент, Чирчиқ ва Термизда давлат ва нодавлат янги олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилади.

Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида ҳозирги кунда республикамизда олий таълим муассасалари сони 211 тани ташкил этади. Улар – 112 та давлат, 30 та хорижий ва 69 та нодавлат олий таълим муассасалари ҳисобланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумот берди.

Қайд қилинишича, 2024/2025 ўқув йилида республика давлат олий таълим муассасаларида жами 1 млн 167 минг нафардан ортиқ, жумладан, иккинчи ва ундан юқори курсда 652 минг нафар, биринчи курсда 215 минг нафардан ортиқ талаба таълим олиши кутилмоқда.

2024/2025 ўқув йилида 5 та янги олий таълим муассасаси фаолиятини бошлайди:

- Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети (давлат ОТМ);

- Тошкент тиббиёт академияси Чирчиқ филиали (давлат ОТМ);

- М. Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг Чирчиқ шаҳридаги филиали (хорижий ОТМ филиали);

- Тошкент Америка технологиялар университети (нодавлат ОТТ);

- Тошкент Метрополитен университети (нодавлат ОТТ).

Таъкидланишича, Топ-300 олийгоҳ таълим дастурлари асосида олий таълим йўналишлари 40 фоизгача мақбуллаштирилган, натижада 306 та бакалавриат таълим йўналиши 183 тага, 645 та магистратура мутахассисликлари 546 тага қисқартирилган.

2024/2025 ўқув йили бошланишига олий таълим муассасаларининг 70 дан ортиқ объектлар мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари якунланган. Шу билан бирга, янги ўқув йили бошлангунга қадар 3 200 ўринли 3 та янги ўқув биноси ва 3 000 ўринли 4 та талабалар турар жойи фойдаланишга топширилган.

Мавзуга оид