Иқтисодиёт | 11:51 / 27.08.2024
2245
1 дақиқада ўқилади

Италия Ўзбекистондаги йирик қурилиш лойиҳасида иштирок этади

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг ESB Group компанияси бошқарув кенгаши маслаҳатчиси, халқаро алоқалар бўйича директори Гаэтано Криши билан учрашув ўтказди.

Фото: Kun.uz

Унда мазкур компаниянинг Ўзбекистонда янги қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган "Ширин" замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар мажмуаси лойиҳасидаги иштирокини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

ESB Group компанияси "Ширин" мажмуаси ҳудудида 20 гектар майдонда итальян архитектурасининг ўзига хос анъаналари ва замонавий ютуқлари асосида уй-жой, спорт, таълим иншоотларидан иборат мавзе лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Компания вакилининг айтишича, Абруццо вилояти сейсмик ҳудудда жойлашгани туфайли, бу ердаги қурилиш компаниялари бинолар зилзилабардошлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади ва ушбу йўналишда катта тажрибага эга.

"Бугун кунда Ўзбекистонда қурилаётган "Янги Тошкент", Bukhara City каби йирик лойиҳалар мамлакат қурилиш бозорининг дунё миқёсида жозибадорлигини янада оширишга ва янги ҳамкорларни жалб этишга хизмат қилмоқда", – деди Гаэтано Криши.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид