“Шарқ тароналари” фестивали доирасида илмий анжуман ўтказилади
Конференциянинг эътиборга молик жиҳати шундаки, унда илмий янгилик сифатида таснифланаётган “Мақом капсуласи” тақдимоти бўлиб ўтади. Шунингдек, “Туркий давлатлар санъат университетлари иттифоқи” резолюцияси қабул қилинади, турли мамлакатлар олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.

Фото: Kun.uz
27-28 август кунлари Юнус Ражабий номидаги Ўзбек Миллий мусиқа санъати институтида “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий уйғунлашув тамойиллари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.
“Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали доирасида ташкил қилинаётган мазкур анжуманда 32 хорижий давлатдан 46 нафар мусиқашунос, фолклоршунос ва маданиятшунос олимлар, шунингдек, нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари ва илмий-ижодий марказлар раҳбарлари қатнашади.
Анжуманда илмий янгилик сифатида таснифланаётган “Мақом капсуласи” тақдимоти бўлиб ўтади. Шунингдек, мақомнинг ижро вақти ҳамда унинг инсон руҳиятига ижобий таъсири тўғрисидаги маълумотлар жамланган “Қўллаш бўйича йўриқнома” ҳам тақдим этилади.
Конференция мобайнида ТУРКСОЙ қошидаги “Туркий давлатлар санъат университетлари иттифоқи” резолюцияси қабул қилиниши ва турли давлатлар олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари, Хитой, Франция, Россия, Германия, Гамбия, Уммон ва Иордания давлатларидаги олий ўқув юртлари, халқаро илмий тадқиқот марказлари билан жами 12 та ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланиши режалаштирилган.
Ушбу ҳамкорликлар қўшма ижодий лойиҳалар, халқаро фестиваллар ва дарслар ўтказиш, илмий тадқиқотлар ва назарий маърузалар ўқиш каби соҳаларни қамраб олади.
Сессияларда миллий мусиқа санъатини туркий давлатлар мусиқа маданияти билан уйғунлаштириш, инновацион таълим технологияларини кенг жорий этиш каби масалаларнинг ҳам муҳокама қилиниши таъкидланган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистонда сарой биноси остидан яширин кутубхона топилди
Жаҳон | 22:12
-
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:10
-
Янги Ўзбекистон кўчасини ободонлаштиришга 81,5 млрд сўм ажратилади
Ўзбекистон | 22:02
-
5 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:58
Мавзуга оид

14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

09:53 / 30.01.2025
Ҳиндистонда фестивалдаги тиқилинч камида 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди

15:42 / 14.01.2025
Ҳиндистонда энг йирик фестивал бошланди. Унга 400 млн киши ташрифи кутилмоқда

09:44 / 07.09.2024