Ўзбекистон | 12:42 / 29.08.2024
1311
1 дақиқада ўқилади

ННТ вакили Қонунчилик палатаси йиғилишларида қатнашади

Президент томонидан “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди. 

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси раисига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари (комиссиялар) мажлисларида ННТларнинг вакили сифатида иштирок этиши мумкин бўлади.

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади.

Ҳар йили камида бир маротаба вазирликлар, идоралар ва ҳокимиятлари томонидан фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилади. 

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ҳудудларда унинг алоҳида бўлинмалари ташкил этилмоқда (илгари бир нечта алоҳида фонд бўлган).

Фонд жами 45 та штат бирлигидан иборат, шундан алоҳида бўлинмаларда – 28 та.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид