Ўзбекистон | 08:09 / 30.08.2024
7820
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари Тошкент метросининг иш тартиби маълум қилинди

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август ҳамда 1—3 сентябр дам олиш кунлари этиб белгиланган. Шу кунларда пойтахт метроси қандай тартибда ишлаши маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

2024 йил 31 август ва 1 сентябр кунларида метро поездлари ҳаракати одатий иш кунлари учун белгиланган жадвал асосида фаолият олиб боради.

2—3 сентябр кунлари эса метро поездлари дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади. 3 сентябр, сешанба иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 

1 сентябр — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябр, душанба кунига кўчирилади. 31 август, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Мавзуга оид