Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиядаги боғда йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилди
Ҳар йили қарийб 2 миллион одам ташриф буюрадиган Квинсленддаги ушбу боғ тўққизта суматра ва бенгал йўлбарсининг уйи ҳисобланади.
Австралиядаги боғда йўлбарс ҳужумга учраган тажрибали ҳайвон ўргатувчи қўлидан жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди, деб хабар беради BBC.
Квинсленд тез ёрдам хизмати маълумотларига кўра, 40 ёшли аёлнинг аҳволи ҳозирда барқарор бўлиб, Dreamworld’даги иши давомида қўлининг бир неча жойидан жароҳат олган. «Бу жуда кам кузатиладиган ҳолат ва биз яхшилаб тергов ўтказамиз», — дейилади компания баёнотида.
Ҳар йили қарийб 2 миллион одам ташриф буюрадиган ушбу боғ тўққизта суматра ва бенгал йўлбарсининг уйи ҳисобланади.
«У Dreamworld’даги етакчи ва таржибали ҳайвон ўргатувчилардан… Унга бошқа ходимлар ёрдам беришга улгургани кўриш ёқимли», — дея таъкидланади хабарда. Dreamworld маълумотларга кўра, «Йўлбарслар ороли» аттракциони — дунёдаги кам сонли интерфаол йўлбарс экспонатларидан биридир.
Ушбу аттракцион қарийб 30 йил олдин очилган ва кунига икки маротаба шоу ўтказади, унинг доирасида йиртқичлар «сув остидан сузиб ўтади», шунингдек, томошабинлар уларнинг овқатланиш жараёнини кузатишлари мумкин бўлади.
Маҳаллий ОАВга кўра, ўтган йиллар давомида волерда бир нечта кўнгилсиз ҳодиса содир бўлган, жумладан, 2011 йилда тўққиз ёшли Като лақабли бенгал йўлбарси икки нафар томошабинни тишлаб олган.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
22:23 / 19.04.2026
Ростовда цирк томошаси пайтида йўлбарс томошабинлар орасига кириб олди
22:52 / 29.03.2026