Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Автомобил компаниясининг бутун дунё бўйлаб жойлашган заводларида жами 650 минг ходим ишлайди, уларнинг 300 минг нафари Германиядаги ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият юритади.
Volkswagen Германиядаги заводлари фойда келтирмаётгани боис уларни ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Bloomberg.
«Иқтисодий вазият янада ёмонлашди ва Европага янги ўйинчилар келмоқда. Германия бизнес юритиш жойи сифатида рақобатбардошлик нуқтаи назаридан тобора ортда қолмоқда», — дейди Volkswagen’нинг бош ижроси директори Оливер Блюме.
Таъкидланишича, компания автомобил ишлаб чиқарувчи камида битта йирик заводи ва эҳтиёт қисмлар чиқарадиган корхонасини ёпишни режа қилган. Шунингдек, Volkswagen 2029 йилга қадар иш ўринларини сақлаб қолиш борасида касаба уюшмалари билан тузилган шартномаларни бекор қилиш ниятида. Агентликнинг қайд этишича, юқоридаги режалар тасдиқланса, бу компаниянинг 87 йиллик тарихи давомида Германияда илк автозаводининг ёпилиши бўлади.
Volkswagen ишчи кенгаши раҳбари Даниэл Каваллонинг маълум қилишича, Golf ва Tiguan моделларини ишлаб чиқарадиган компаниянинг асосий бренди фойда келтирмай қўйиши мумкин.
Bloomberg’нинг қайд этишича, бундай меҳнат можароси Porsche спорт автомобиллари марказига ҳам раҳбарлик қиладиган бош директор учун жиддий синов бўлади.
Volkswagen’нинг бутун дунё бўйлаб жойлашган заводларида жами 650 минг ходим ишлайди, уларнинг 300 минг нафари Германиядаги ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият юритади. Кузатув кенгашидаги ўринларнинг ярмини касаба уюшмалари вакиллари эгаллаган, шунингдек, акцияларнинг 20 фоизи тегишли бўлган Қуйи Саксония кўпинча касаба уюшмалари ташкилотлари тарафини олиб келади.
Мавзуга оид
08:45 / 28.05.2026
Ўзбекистонда яна бир йирик автомобил бренди ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда
18:09 / 19.05.2026
Тошкентда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
00:22 / 15.12.2025
Volkswagen ўз тарихида илк бор Германиядаги заводини ёпади
09:13 / 31.10.2025