Ўзбекистон | 10:03 / 02.09.2024
1546
1 дақиқада ўқилади

“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди

30 август ҳолатига кўра "Халқ назорати" портали орқали йил бошидан буён қилинган мурожаатлар сони 45 679 тани ташкил қилди. 

Фото: pxhere.com

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, ўтган ҳафтада портал орқали 2005 та мурожаат келиб тушди.

Ушбу ҳафтада ободонлаштириш ишлари юзасидан қилинган мурожаатлар сони ортиб, жамоат транспорти юзасидан қилинган мурожаатлар сони камайган. 

Энг кўп мурожаатлар Юнусобод тумани, энг кам мурожаатлар эса Бектемир тумани аҳолисидан келиб тушган.

Айни дамда кўриб чиқилаётган мурожаатлар сони — 1153 та.

Мавзуга оид