Ўзбекистон | 12:32 / 08.09.2024
14973
1 дақиқада ўқилади

“Ўзсувтаъминот” муҳим эслатма билан чиқди

Ташкилот ҳар ойнинг 10-санасигача олдиндан тўлов қилмаганлар кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня тўлашини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

“Ўзсувтаъминот” АЖ муҳим эслатма билан чиқди. Унга кўра, истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.

Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайди. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид