Apple янги AirPods қулоқчинларини тақдим қилди
Қулоқчинлар янги функцияларга эга бўлди, нархлар 129 доллардан бошланади.
Apple корпорацияси «It’s Glowtime» тақдимоти доирасида янги AirPods 4 қулоқчинини тақдим этди.
Қулоқчиннинг иккита версияси чиқарилади: бирида шовқинни фаол бостириш функцияси бўлади, иккинчисида эса йўқ.
Қулоқчинлар динамикларнинг янги геометрик жойлашуви туфайли яхшиланган овозга эга H2 процессорини олди. Қурилмада атрофдаги товушларни эшитиш учун шаффофлик режими мавжуд, масалан, шаҳарда «авариялар»нинг олдини олиш учун. Эшитиш воситасининг қутиси кичикроқ бўлди. Энди одам билан суҳбат давомида мусиқа овози автоматик пасайтирилади, шунда фойдаланувчи мусиқани қўлда ўчириши ёки тўхтатиши шарт бўлмайди.
AirPods 4 қулоқчини 20 сентябрда сотувга чиқарилади, унинг нархи шовқинни бостириш функцияси билан 179 доллар ва бундай функциясиз 129 доллар. Компания, шунингдек, USB-C портига эга AirPods Max 2 қулоқчинини ҳам тақдим этди. У 549 доллар нархда сотувга чиқарилади.
Шунингдек, янги AirPods Pro қулоқни баланд шовқиндан ҳимоя қилади - функция нейрон тармоқлар ёрдамида автоматик равишда ишлайди. Қулоқчиндан фойдаланиб, эшитиш тестини ўтказиш мумкин бўлади, шундан сўнг фойдаланувчи графиклар билан ҳисобот олади. Қулоқчин эшитиш қобилиятига мослашади ва фойдаланувчиларнинг қулоқларини баланд товушлардан ҳимоя қилади, масалан, концертда. Тақдимотда компания AirPods Pro нархи ва чиқарилиш санаси ҳақида маълумот бермади.
Мавзуга оид
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024
Apple баъзи iPhone моделларини сотишни тўхтатади
18:13 / 12.12.2024