Иқтисодиёт | 08:40 / 09.09.2024
3397
1 дақиқада ўқилади

Экспорт қилувчилар учун ҚҚС қоплаш тартиби соддалаштирилди

Божхона органлари томонидан электрон тарзда тақдим этилган маълумотлар экспортни тасдиқлаш учун етарли ҳисобланади.

Фото: Pinterest

Эндиликда экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаси ўрнини қоплаш осонлашади. Бу ҳақда бизнес-омбудсман хабар қилди.

Солиқ тўловчилардан товарларнинг экспорт қилинганини тасдиқловчи божхона ҳужжатларини солиқ органларига тақдим этиш талаб қилинмайди.

Божхона органлари томонидан электрон тарзда тақдим этилган маълумотлар экспортни тасдиқлаш учун етарли ҳисобланади.

Ушбу янги тартиб жорий фармон кучга киргунга қадар бўлган даврдаги ҚҚС қоплаш учун берилган аризаларга ҳам татбиқ этилади.

Импорт қилинадиган асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ бўлган контрактлар бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати тан олинади.

Мавзуга оид