Ўзбекистон | 07:40 / 09.09.2024
11990
1 дақиқада ўқилади

Россия бош вазири бугун Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа  объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.

Фото: Сергей Куксин/ РГ

Жорий йилнинг 9-10 сентябр кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа  объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид