Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Халқаро тўқимачилик конференцияси бошланди
9 сентябрь куни Самарқандда дунё тўқимачилик саноати ва мода индустриясининг энг йирик тадбири бўлган Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ITMF) ва Халқаро кийим-кечак федерацияси (IAF) йиллик конференциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Анжуманда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбир қатнашчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди:
«Ишончим комил, бугунги конференция ушбу соҳада ўзаро ҳамкорликни халқаро миқёсда янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, илғор тажриба ва ғоялар билан алмашиш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилади.
Бу эса, анжуманда иштирок этаётган 500 дан зиёд миллий ва халқаро ташкилотлар, ишлаб чиқарувчилар ва “ритейл” компаниялар вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириб, соҳа ривожини янги сифат босқичига олиб чиқиш имконини беради, деб умид қиламан.
Биз хорижий ҳамкорларимизнинг ўзаро манфаатли барча ташаббусларини юксак баҳолаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Жумладан, халқаро брендлар Ўзбекистонга кириб келиши учун зарур стандартларни жорий этишда ҳар томонлама кўмаклашамиз», — дейилади давлат раҳбари йўллаган табрикда.
8 сентябрь куни конференция доирасида бир неча панель-сессиялар бўлиб ўтди. Уларда жаҳон пахта саноатининг 50 йиллик ўзгариши, Ғарбий Африкада пахта қиймат занжирининг қайта тикланиши ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Сингапурнинг «Indorama Corpp.» компаниясининг вакили Удай Гилл конференцияда Ўзбекистонда пахта ишлаб чиқаришни замонавий технологияларни қўллаш орқали ўзгартирганини таъкидлади. Шунингдек, Better Cotton ташкилоти директори Ўзбекистоннинг Better Cotton дунё харитасида яққол кўрсатилганини айтиб, мамлакатнинг пахта барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатган саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.
Cotton Analytics вакили Терри Таунсенд АҚШ ва Европа Иттифоқида пахтага бўлган талабнинг ўзгариши ҳақида маълумот берди. У 2000 йиллар бошидан кейин пахтага талабнинг пастайиши, унинг нархи эса узоқ муддатда янада пасайишини прогноз қилмоқда.
Шунингдек, шу куни тўқимачилик ва сунъий толалар ҳамда стандартлаштириш ва сертификациялаш мавзусида панель сессиялари ҳам бўлиб ўтди.
Реклама ҳуқуқлари асосида
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026