Ўзбекистон | 12:42 / 10.09.2024
2018
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга қанча хорижлик даволаниш мақсадида келгани айтилди

Ўзбекистонга 2024 йилнинг январ-июл ойларида жами 67,4 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида ташриф буюрган. 

Статистика агентлиги хабар қилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,1 минг нафарга ёки 85,8 фоизга ошган.

2024 йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Тожикистон — 51 603 нафар;
Қозоғистон — 7 735 нафар;
Қирғизистон — 6 218 нафар;
Россия — 1 135 нафар;
Туркманистон — 587 нафар;
Туркия — 24 нафар;
Афғонистон — 19 нафар;
Озарбойжон — 9 нафар;
бошқа давлатлар — 61 нафар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид