Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Албания собиқ бош вазири коррупцияда айбланмоқда
11 сентябр куни Сали Бериша Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича махсус тузилмага олиб кетилган ва ярим соат давомида унга қўйилган айбловлар ўқиб эшиттирилган.
Албания собиқ бош вазири Сали Бериша ўзига нисбатан мол-мулк битими билан боғлиқ коррупция бўйича айблов илгари сурилганини маълум қилиб, буни сиёсий характерга эга қадам деб атади.
Ўтган йилнинг октябр ойида прокуратура уни куёви Жамарбер Малтезига пойтахт Тиранада 17 та кўп қаватли уй қуриш учун давлат ерларини хусусийлаштиришга ёрдам беришда хизмат мавқеини суиистеъмол қилганликда айблаган эди.
Демократлар партияси етакчиси бўлган 79 ёшли Бериша декабрдан бери уй қамоғида қолиб келяпти, у ҳар икки ҳафтада идорага бориб, рўйхатдан ўтиш талабини бажармагани учун шундай жазога тортилган. Шунингдек, унинг хорижга чиқиши ҳам тақиқланган.
11 сентябр куни Бериша Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича махсус тузилмага олиб кетилган ва ярим соат давомида унга қўйилган айбловлар ўқиб эшиттирилган. Собиқ бош вазирнинг айтишича, унинг қўлига салкам 500 варақли айблов ҳужжатлари топширилган.
Бизнесдан ташқари сиёсат билан ҳам шуғулланувчи Малтези ҳам полицияга чақирилган бўлиб, унга нисбатан ҳам коррупция бўйича расман айблов эълон қилинган. 2023 йил декабр ойида парламент Беришанинг дахлсизликдан маҳрум этганди.
Собиқ бош вазир ўзининг ҳибсга олиниши ва тергов жараёнини танқид қилиб, буни амалдаги ҳукумат раҳбари Эди Раманинг буйруғи билан амалга оширилаётган сиёсий репрессия деб атаган.
Бериша 2005 йилдан 2013 йилга қадар Албания бош вазири, 1992-1997 йиллар оралиғида эса мамлакат президенти болган. 2021 йилги парламент сайловларида эса Демократлар партияси депутати этиб сайланган.
Мавзуга оид
18:20 / 17.06.2026
Давлат хизматчилари учун қамоқхонага экскурсия амалиёти йўлга қўйилди
17:38 / 16.06.2026
Зироат Мирзиёева Албания биринчи хоними Арманда Бегай билан учрашди
14:42 / 16.06.2026
Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи жиноятда гумонланиб қўлга олинди
13:27 / 16.06.2026