Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зироат Мирзиёева Албания биринчи хоними Арманда Бегай билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон ва Албания халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Албания президентининг расмий ташрифи доирасида 16 июнь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамда Албания биринчи хоними Арманда Бегай учрашуви бўлиб ўтди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда икки давлат раҳбарлари рафиқалари Ўзбекистон ва Албания халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Маданий дастур давомида олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуналари, жумладан, ёғоч ўймакорлиги, қадимий сўзана каштачилиги техникаси ҳамда анъанавий кулолчилик буюмлари билан танишди.

Дастурнинг ёрқин лаҳзаларидан бири анъанавий ўзбек либослари намойиши, шунингдек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларига хос жиҳатларни акс эттирган «Келин салом» маросими тақдимоти бўлди.
Олий мартабали меҳмон ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига самимий қизиқиш билдириб, уларнинг чуқур тарихий илдизлари, гўзаллиги ва бетакрорлигини алоҳида таъкидлади.


Мавзуга оид
13:27
Тошкентда Ўзбекистон–Албания саммити бўлиб ўтди
08:49
Албания президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
20:32 / 03.06.2026
Албанияда намойишлар: Трампнинг куёвига алоқадор компания муҳофаза ҳудудида курорт қурмоқчи
10:37 / 13.05.2026