Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия икки океан ва учта денгизда ҳарбий машғулотларни бошлади
Шимолий муз ва Тинч океанлари, шунингдек, Ўрта Ер денгизи, Каспий ва Болтиқ денгизларидаги манёврларда 90 мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Россия ҳарбий-денгиз кучлари «Океан-2024» стратегик ҳарбий машғулотларини бошлади. Россия Мудофаа вазирлиги 10 сентябр, сешанба куни маълум қилишича, манёврлар Тинч океани ва Шимолий муз океанлари, шунингдек, Ўрта Ер денгизи, Каспий ва Болтиқ денгизлари сувларида ўтказилмоқда.
90 мингдан ортиқ иштирокчи
Баёнотда қайд этилганидек, уларда 90 мингдан ортиқ киши иштирок этади, шунингдек, 400 дан ортиқ ҳарбий кемалар, сувости кемалари ва ёрдамчи флотни қўллаб-қувватловчи кемалар, Ҳарбий-денгиз ва Аэрокосмик кучларнинг 120 дан ортиқ самолёт ва вертолётлари, 7 мингга яқин қурол-яроғ бирлиги, ҳарбий ва махсус техника қатнашади. Машқлар 16 сентябргача давом этади.
Биринчи босқичда «ажратилган жанговар тайёргарлик ҳудудларида куч гуруҳларини жойлаштириш»ни ишлаб чиқиш режалаштирилган. Кейин шартли душманнинг стратегик муҳим объектлари ва кучларини йўқ қилиш, қирғоққа ҳужум кучларини тушириш, денгиз хўжалиги объектлари ва стратегик алоқаларни ҳимоя қилиш учун «жанговар ҳаракатлар» ишлаб чиқилади, деб хабар берди расмий Москва.
Машғулотларга Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "ФСБ", Миллий гвардия ва Федерал қўриқлаш хизматининг тезкор гуруҳлари, шунингдек, Россия Федерациясининг ҳамкор давлатлари ҳарбий хизматчилари ҳам жалб қилинган.
Хитой «Океан-2024» Россия машғулотларида иштирок этади
ХХР Россиянинг «Океан-2024» стратегик машқларида иштирок этади, дейилади баёнотда.
Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши фонида Россия ва Хитой иқтисодий, дипломатик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кучайтириб, Ғарбга қарши «чегарасиз» шериклик ва ҳамжиҳатликни эълон қилмоқда. Хусусан, жорий йил июл ойи ўрталарида Хитойнинг Чжанцзян порт шаҳри қирғоқлари яқинида икки давлат сувда ва ҳавода қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди.
НАТО, шунингдек, Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар Хитой раҳбариятини Россиянинг Украинага қарши ҳарбий агрессиясини қўллаб-қувватлаётгани учун танқид қилади. Пекин бунга жавобан Шимолий Атлантика алянсини «қарама-қаршиликни қўзғатмасликка» чақирди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026