Ўзбекистон | 15:29 / 14.09.2024
6074
1 дақиқада ўқилади

Олаф Шолц 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга келади

Германия федерал канцлери Ўзбекистонга илк ташрифи давомида президент Шавкат Мирзиёев билан Самарқанд шаҳрида музокаралар ўтказади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федерал Канцлери Олаф Шолц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

«Савдо-иқтисодий, технологик ва инвестициявий-молиявий шерикликни кенгайтириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, меҳнат миграцияси, экология, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва бошқа йўналишларда фаол алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади. Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари бўйича фикр алмашилади. Дастур доирасида Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ҳам ўтказади», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ, Германия ҳукумати Шолцнинг Марказий Осиёга илк ташрифи давомида унга «катта бизнес делегацияси» ҳамроҳлик қилишини билдирган эди.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид