Олаф Шолц Ўзбекистонга келади
Германия канцлери Олаф Шолц 15–17 сентябр кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, у шунингдек, «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этади.
Германия канцлери Олаф Шолц 15–17 сентябр кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Ҳебештрайт маълум қилди.
Бу Шолцнинг Марказий Осиёга илк ташрифи бўлади ва унга минтақа давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида «катта бизнес делегацияси» ҳамроҳлик қилади.
Шолц Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари билан икки томонлама музокаралар ўтказади, шунингдек, 17 сентябр куни Қозоғистонда ўтказиладиган «Марказий Осиё-Германия» (5+1) иккинчи саммитида иштирок этади.
Мавзуга оид
15:29 / 06.01.2025
Шолц Россияга боришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги иддаони ёлғон деб атади
20:44 / 05.01.2025
Бундестаг депутати канцлер Шолц Путин билан учрашгани Москвага боришини маълум қилди. Германия ҳукумати буни ёлғон деб атади
08:05 / 02.01.2025
Шолц: Янги Орлеандаги одамлар кўр-кўрона нафрат туфайли ўлдирилди
16:49 / 31.12.2024