Иқтисодиёт | 15:29 / 16.09.2024
5062
6 дақиқада ўқилади

Олтин ва нефт қимматлади — халқаро молия бозори шарҳи

Ўтган ҳафтада асосий қимматбаҳо металлар – олтин 3,2 фоиз, кумуш қарийб 10 фоизга қимматлади. Доллар индекси тебраниши фонида бошқа валюталар курси бироз ошди.

Фото: Bloomberg

Молия бозорлари навбатдаги қайноқ ҳафтани муваффақиятли якунлади. Сентябр ойининг навбатдаги ҳафтасида АҚШ иқтисодиёти учун муҳим бўлган инфляция маълумотлари тақдим этилди.

Чоршанба куни эълон қилинган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, базавий истеъмол нархлари индекси (озиқ-овқат ва энергия нархларини инобатга олувчи) аввалги ойга нисбатан ўзгаришсиз қолган ва 3,2 фоизни ташкил этган. Умумий истеъмол нархлари индекси эса (озиқ-овқат ва энергия нархларини истисно қилувчи) август ойида 0,4 фоизга пасайиб, 2,5 фоизни ташкил этган. Пайшанба куни эълон қилинган АҚШ ишлаб чиқарувчиси нархлари индекси (PPI) ҳам бироз салбий динамикани акс эттирди, сабаби август ойида PPI кўрсаткичи прогнозга нисбатан 0,2 фоиз кўтарилган. Ушбу маълумотлардан хулоса қилса бўладики, инфляция кескин пасайиб келишига қарамай, нарх босими ҳали ҳам мавжуд.

Jahon Insights канали экспертлари 9 сентябрдан 13 сентябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.

АҚШнинг асосий фонд бозорлари индекси:

  •  S&P500 – 5626,02 (ҳафта бошидан +4,02 фоиз; йил бошидан +17,95 фоиз)
  • Nasdaq Composite – 17683,98 (ҳафта бошидан +5,95 фоиз; йил бошидан +17,80 фоиз)
  • Dow Jones – 41393.79 (ҳафта бошидан +2.60 фоиз; йил бошидан +9.83 фоиз)

АҚШ фонд индекслари, куз мавсумининг дастлабки ҳафтасида коррекция амалга оширганидан сўнг жорий ҳафта деярли барча йўқотишларни тиклади. Dow Jones, Nasdaq Composite ва S&P 500 индекслари кучли ўсиш суръатини тақдим этган ҳолда мос равишда 1048 пункт, 993 пункт ва 218 пунктларга кўтарилди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин – бир унцияси 2577,57 доллар (ҳафта бошидан +3,22 фоиз; йил бошидан +24,96 фоиз);
  •  Кумуш – унцияси 30,71 доллар (ҳафта бошидан +9,95 фоиз/йил бошидан +29,13 фоиз);
  • Алюминий – тоннаси 2473,75 доллар (ҳафта бошидан +5,79 фоиз; йил бошидан +3,56 фоиз);
  • Мис – 4,18 доллар (ҳафта бошидан +3,92 фоиз; йил бошидан +8,53 фоиз)

Қимматбаҳо металлар коррекциялар сериясидан сўнг, ўсувчан трендга қайтди. Олтин, кумуш, алюминий, мис ҳафта давомида мос равишда 80,48, 2,78, 135,45 ва 0,16 долларга қимматлашди.

Нефт:

  • WTI – баррели 69,20 доллар (ҳафта бошидан +1,65 фоиз; йил бошидан -2,93 фоиз)
  •  Brent – баррели 72,09 доллар (ҳафта бошидан +0,87 фоиз; йил бошидан -6,43 фоиз)

Нефт ҳам бозордаги оптимизм фонида бироз кўтарилишга муваффақ бўлди. Нефтнинг WTI маркаси олдинги ҳафтага нисбатан 1,12 доллар, Brent эса 0,62 долларга қимматлашди.

Валюталар:

  • USD/EUR – 1,11 (ҳафта бошидан -0,08 фоиз; йил бошидан +0,33 фоиз)
  • CNY/USD – 7,09 (ҳафта бошидан +0,08 фоиз; йил бошидан -0,07 фоиз)
  • TRY/USD – 33,96 (ҳафта бошидан +0,04 фоиз; йил бошидан +15,24 фоиз)
  • UZS/USD – 12744,75 (ҳафта бошидан +0,39 фоиз, йил бошидан +3,62 фоиз);
  •  RUB/USD – 89,98 (ҳафта бошидан -0,40 фоиз; йил бошидан +0,71 фоиз)

Доллар индекси тебраниши фонида, рақиб валюталар турли натижаларни қайд этди. Ҳафта савдоларида евро, юан, лира ва сўм мос равишда 0,08 фоиз, 0,08 фоиз, 0,04 фоиз ва 0,39 фоиз пасайди, аммо рубл 0,40 фоизга кўтарилди.

Крипто:

  • Bitcoin – 60479,92 доллар (ҳафта бошидан +9,96 фоиз; йил бошидан +42,61фоиз)
  • Ethereum – 2442,53 доллар (ҳафта бошидан +6,28фоиз; йил бошидан +7,02фоиз)

Асосий криптолар, АҚШ асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар фонида, келаси ҳафта кутилаётган фоиз ставкаси пасайтирилиши кутилаётган фонида ўсди. Bitcoin ва Ethereum ҳафта мобайнида мос равишда 9,96 фоиз ва 6,28 фоизга кўтарилди.

Бозорлар ҳақида

АҚШ фонд бозори сентябр ойининг дастлабки ҳафтасида меҳнат статистикаси туфайли 2023 йил март ойидан бери энг йирик қулашни қайд этганидан сўнг, жорий ҳафта бозорлардаги ижобий кайфият фонида йўқотилган позицияларни деярли тиклади.

Шу кунгача август ойининг асосий иқтисодий маълумотлари эълон қилиниб бўлгач, энди барчанинг диққати келаси ҳафта бўлиб ўтиши кутилаётган Федерал захира тизимининг йиғилиш дастури ва фоиз ставкасига қаратилган бўлади. Август ойининг иқтисодий кўрсаткичларини қисқа таҳлил қиладиган бўлсак, сентябр ойидаги йиғилишда барча ФЗТдан кутаётган кескин, яъни сентябр ойида фоиз ставкасини 0,50 фоизга пасайтириш ўрнига аста-секин олиб бориши актуалроқ бўлиши мумкин. Бунинг асосий сабаблари шундаки, узоқ олиб борилган қаттиқ монетар сиёсатга қарамай, турли омиллар туфайли АҚШ иқтисодиётида нарх босими қайсидир даражада ҳали ҳам мавжуд ва кескин қарорлар қилинган барча ишни чиппакка чиқариши мумкин.

Иккинчи сабаби эса, меҳнат бозорида кучайиб бораётган заифлик ФЗТ амалдорларининг юмшатиш сиёсатига тезроқ ўтишга мажбур қилди ва эҳтимол сентябр ойидаги биринчи пасайишга энг асосий туртки бўлди. Нима бўлганда ҳам, келаси ҳафта молия бозорларида ҳаддан ташқари юқори тебранувчанлик вужудга келиши ҳақиқатдан йироқ эмас. Шу туфайли, кераксиз йўқотишларни бартараф этиш учун хавфсизлик чораларини кўриб қўйиш тавсия этилади.

Эслатма. Берилган маълумотлар очиқ манбалардан олинган бўлиб, инвестицион маслаҳат ҳисобланмайди.

Мадина Очилова
Тайёрлаган Мадина Очилова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид