Жорий ҳафта ҳам халқаро молия бозорлари учун муҳим воқеаларга бой бўлди. Хусусан, АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси тақдим этган маълумотларга кўра, мамлакатда инфляция босими яна кучайган. Қайд этилишича SPI кўрсаткичи ноябр ойида 0,1 фоизга ўсиб, 2,7 фоизни, PPI эса 0,4 фоизга ўсиб, 3 фоизни ташкил этган.
Jahon Insights канали экспертлари 9 декабрдан 13 декабргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500 – 6051 (ҳафта бошидан -0,64 фоиз, йил бошидан +26,86 фоиз);
- NASDAQ – 19926 (ҳафта бошидан +0,34 фоиз, йил бошидан +32,74 фоиз);
- DJI – 43282 (ҳафта бошидан -1,82 фоиз, йил бошидан +16,29
фоиз).
АҚШ фонд индекслари декабрнинг навбатдаги ҳафтасида кучли ўсишдан кейин коррекцияни амалга оширди. Бунга кўра, Dow Jones ва S&P500 индекслари мос равишда 814 пункт ва 39 пунктга пасайди, фақат NASDAQ индекси 67 пункт ўсишга эришди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2647 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +0,56 фоиз, йил бошидан +28,35 фоиз;
- Кумуш – 30,55 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -1,35 фоиз, йил бошидан +28,47 фоиз.
- Алюминий – тоннаси 2613 доллар (ҳафта бошидан +0,23 фоиз; йил бошидан +9,41 фоиз);
- Мис – 4,15 доллар (ҳафта бошидан +0,07 фоиз; йил бошидан +6,09 фоиз).
Олтин, мис ва алюминий ҳафта давомида мос равишда 14,72 доллар, 0,01 доллар ва 6,1 долларга қимматлашди. Фақатгина кумуш 0,42 долларга арзонлашди.
Нефт
- WTI – 71,02 доллар (ҳафта бошидан +5,84 фоиз, йил бошидан -0,39 фоиз);
- BRENT – 74,3 доллар (ҳафта бошидан +4,65 фоиз, йил бошидан -3,56 фоиз).
Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 3,92 долларга, BRENT эса 3,3 долларга ошди.
Валюталар
- USD/EUR: -0,62 фоиз (йил бошидан -4,85 фоиз);
- CNY/USD: +0,08 фоиз (йил бошидан +2,51 фоиз);
- TRY/USD: +0,54 фоиз (йил бошидан +18,5 фоиз);









