Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги мактабда ўқувчи тенгдошларига болға билан ҳужум қилди
Бир неча ўқувчи жароҳат олгани таъкидланмоқда. Ҳужумчи қўлга олинган.
Россиянинг Челябинск шаҳридаги мактабда ўқувчи ўз синфдошлари ва ўқитувчига болға билан ҳужум қилди. Оқибатда бир неча ўқувчи жароҳат олди. Ҳужумчи «Росгвардия» томонидан ушланди.
Челябинскдаги 68-мактабга ҳужум 16 сентябр куни эрталаб содир бўлди. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, мактабнинг 13 ёшли ўқувчиси «турли буюмлар билан тенгдошлари ва ўқитувчисига тан жароҳати етказган». Айрим маълумотларга кўра, ўқувчи бинога болға, пичоқ ва тўппонча олиб келган.
Мактаб ўқувчиларидан бирининг айтишича, ҳужум биринчи дарсдан кейинги танаффус вақтида содир бўлган. Ҳужумчи биология кабинетига болға билан кирган ва ўқувчиларга зарба берган. Ўқитувчи уларни ҳимоя қилишга уринган. Жабрланганлар орасида икки қиз, бир ўғил ва ўқитувчи борлиги таъкидланмоқда.
«Росгвардия» ходимлари воқеа жойига етиб борган, ҳужум қилган шахс қўшимча тергов ўтказиш учун полиция бўлимига олиб кетилган.
Баъзи маълумотларига кўра, тенгдошларига ҳужум қилган ўсмир мактаб психологида ҳисобда турган ва «ўз жонига қасд қилиш ўйинларининг иштирокчиси» бўлган.
Челябинск Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳужум қурбонларининг икки нафари жарроҳлик амалиётига юборилган, яна икки нафари ихтисослаштирилган бўлимларга ётқизилган ва жарроҳлик муолажага муҳтож эмас.
Тергов қўмитаси «қотилликни ташкил этиш» ва «мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғатганини маълум қилди. Биринчи моддага кўра, жиноятчи умрбод, иккинчисига кўра беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026