Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фридрих Мерц Германия мухолифатидан канцлер лавозимига номзод бўлади
Маркус Зёдер ХДИ/ХСИдан Германия канцлери лавозимига ўз номзодини илгари суришдан бош тортди ва Фридрих Мерцни қўллаб-қувватлади. Немис консерваторлари 23 сентябр куни расмий овоз беришади.
Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ва Бавария христиан-социал иттифоқи (ХСИ) мухолифат блоки етакчилари 2025 йилда бўлиб ўтадиган Бундестаг сайловларида Германия канцлери лавозимига ўз номзодини қўйиш ҳақида қарор қабул қилди. «Канцлер номзоди масаласи ҳал қилинди. Бу Фридрих Мерц бўлади. Мен бундан хурсандман ва буни очиқ қўллаб-қувватлайман», деди ХСИ раҳбари Маркус Зёдер 17 сентябр, сешанба куни Берлинда Мерц билан учрашувдан сўнг. Аввалроқ Зёдернинг ўзи немис консерваторларидан канцлер лавозимига номзодини қўйиши мумкинлиги истисно этилмаганди.
ХСИ раҳбари Мерцни ва умумий мақсадни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади: ҳукмрон коалициясини алмаштириш ва «Германияни тўғри йўлга қайтариш» учун. Зёдер ХСИ раиси ва Бавария бош вазири лавозимларини эгаллашда давом этиш ниятида. Канцлер лавозимига номзод бўйича якуний қарор ХДИ ва ХСИ раҳбарияти томонидан 23 сентябрда қабул қилиниши керак, бироқ Мерцнинг тайинланиши кўпчилик овоз билан маъқулланиши кутилмоқда.
ХДИ/ХСИ блоки Бундестагга бўлажак сайловлар учун фаворит ҳисобланади
Христиан партияларининг ХДИ/ХСИ мухолифат блоки Германиядаги энг оммабоп сиёсий куч бўлиб қолмоқда. Сентябр ойи бошида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, агар Бундестагга сайловлар келаси якшанба куни ўтказилса, ҳукмрон уч партиянинг ҳам ҳокимиятда қолиш имконияти бўлмайди. 15 фоиз социал-демократлар учун, 11 фоиз «яшиллар» учун ва 4 фоиз ЭрДП либераллари учун овоз беради. Жами - 30 фоиз.
Айни пайтда сайловчиларнинг 33 фоизи ХДИ/ХСИ христиан партияларининг мухолифат блокини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу 2021 йил мартидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Германия Бундестагига навбатдаги сайловлар 2025 йил 28 сентябрга белгиланган.
Рақобат ХДИ/ХСИ блокининг ноодатий тузилмаси бир қисмидир. Булар мустақил партиялар, аммо Германия Бундестагида биргаликда битта фракцияни ташкил қилади. ХСИ фақат Баварияда, ХДИ эса Германиянинг барча федерал ерларида мавжуд. Шу пайтгача бу партиялар ҳар доим канцлер лавозимига умумий номзодни келишиб келган. Одатда у ХДИдан бўлган. ХСИ ўз вакилларини 1980 ва 2002 йилларда - мос равишда Франц-Йозеф Штраус ва Эдмунд Штойбер номзодини илгари сурди. Иккаласи ҳам ГОДПдаги рақиблари томонидан мағлубиятга учратилди.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:47 / 28.05.2026
ЕИ Россия билан музокаралар бўйича шошилмаяпти
21:16 / 27.04.2026
Украина ЕИ аъзоси бўлиш учун ўз ҳудудларидан воз кечишига тўғри келади – Мерц
09:45 / 31.03.2026